Эрдўған янги ҳукумат таркибини эълон қилди
Олам
−
04 Июнь 2023
12052Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған янги Вазирлар Маҳкамаси таркибини эълон қилди. Давлат раҳбари Анқарадаги Чанкая қароргоҳида ташкил этилган матбуот анжуманида мамлакат ҳукуматининг янги аъзоларини таништирди.
“Турк асрида мақсадларимизга эришиш учун биргаликда ҳаракат қиладиган янги Вазирлар Маҳкамасини сизларга тақдим этаман”, дейди Президент Эрдўған.
Вазирлар Маҳкамаси қуйидаги таркибда тузилди:
Жевдет Йилмаз Туркиянинг янги вице-президенти этиб тайинланди.
Адлия вазири - Йилмаз Тунч
Оила ва ижтимоий хизматлар вазири – Маҳинур Ўздемир Гўктош
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири - Ведат Ишикхон
Атроф-муҳит ва урбанизация вазири - Меҳмет Озхасеки
Ташқи ишлар вазири – Хоқон Фидан
Энергетика ва табиий ресурслар вазири – Алпарслан Байрактар
Ёшлар ва спорт вазири - Усмон Ашкин Бак
Ғазначилик ва молия вазири - Меҳмет Шимшек
Ички ишлар вазири - Али Йерликая
Миллий таълим вазири - Юсуф Текин
Миллий мудофаа вазири - Яшар Гулер
Соғлиқни сақлаш вазири - Фаҳреттин Кожа
Маданият ва туризм вазири - Меҳмет Нури Эрсой
Саноат ва технология вазири - Меҳмет Фатиҳ Касир
Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири - Иброҳим Юмакли
Савдо вазири - Омер Болат
Транспорт ва инфратузилма вазири - Абдулқодир Уралўғли
Президент Эрдўған Туркиянинг янги ҳукуматига муваффақиятлар тилаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь