Эрдўған яқин кунларда Путиннинг ниятини билади 

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған яқин кунларда Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятни бартараф этиш мақсадида Россия раҳбари Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Туркия раҳбари Матбуот котиби Иброҳим Калин маълумот берди.  

“Президентимизнинг Россия ва Украина раҳбарларининг учрашуви ҳақидаги таклифи аслида бу инқироздан чиқиш учун энг муҳим ва энг аниқ таклифдир. Президентимизнинг бунга уринишлари давом этмоқда. Яқинда Украинага қилган ташрифимиз чоғида жаноб Зеленский билан бу масала муҳокама қилинди. Худди шундай Президент Эрдўған жаноб Путин билан телефон суҳбатида ҳам бу масалани кўтарди. Яқин кунларда яна телефон қўнғироғи бўлади. Томонлар бу масалани (Россия ва Украина ўртасидаги кескинлик – таҳр.) муҳокама қилади”, деган Калин. 

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 26 январь куни Эрдўған Россия раҳбарини мамлакатга ташриф буюришга таклиф қилганини маълум қилди. Бундан ташқари, у Россия Президенти Владимир Путин ва Украина Президенти Владимир Зеленский ўртасида учрашув ташкил этиш истагини билдирди. 16 февраль куни Эрдўған Туркияда уч томонлама саммит ўтказиш ғоясига муносабатини билиш учун Путин билан телефон орқали мулоқот қилиш истаги борлигини маълум қилди.  

Россия Президенти Матбуот котиби Дмитрий Песков Москва ва Анқара ўртасида Россия Федерацияси Президентининг ташрифи бўйича келишув борлиги, бироқ аниқ саналар ҳали тасдиқланмагани ҳақида маълум қилган. Шу билан бирга, Матбуот котиби Путин ва Зеленскийнинг Туркияда учрашиш имконияти ҳали амалий жиҳатдан муҳокама қилинмаганини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Путин Эрдўған

Баҳолаганлар

148

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг