Эрдўған ва рафиқасини Шавкат Мирзиёев хоним Мирзиёева билан кутиб олди
Жамият
−
29 Март 2022
12777Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг Истанбулдан йўлга чиққан самолёти Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди.
Президент Ражаб Тойиб Эрдўғанни ва рафиқаси – биринчи хоним Эмина Эрдўғанни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев турмуш ўртоғи – биринчи хоним Зироат Мирзиёева билан кутиб олди.
Шунингдек, кутиб олиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Ўлган Бекар ҳам қатнашган.
Эслатиб ўтамиз, Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 29-30 март кунлари Ўзбекистонга расмий ташрифни амалга оширмоқда.
Президент Эрдўғанга рафиқасидан ташқари, Адлия вазири Бакир Бўздоғ, Миллий мудофаа вазири Ҳулуси Акар, Меҳнат ва ижтимоий хавфсизлик вазири Ведат Билгин, Соғлиқни сақлаш вазири Фахриддин Кожа ва Савдо вазири Меҳмет Муш ва Президент Администрацияси Ахборот ва коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Фахриддин Алтун ҳамроҳлик қилмоқда.
Ташриф доирасида Туркия-Ўзбекистон Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтади.
Расмий Анқарага кўра, Президентлар раислигида ва тегишли вазирлар иштирокида Тошкентда бўлиб ўтадиган Кенгаш йиғилишида Туркия-Ўзбекистон муносабатлари стратегик шериклик даражаси ҳар томонлама кўриб чиқилади ва бу борадаги қадамлар муҳокама қилинади. Икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш борасидаги ишлар муҳокама қилинади.
Учрашувларда минтақавий ва халқаро муаммолар ҳамда икки томонлама муносабатлар юзасидан фикр алмашилади.
Кенгаш йиғилиши муносабати билан Туркия-Ўзбекистон муносабатларининг шартномавий заминига салмоқли ҳисса қўшадиган турли келишув ва англашув меморандумларининг имзоланиши ҳам кун тартибидан ўрин олган.
LiveБарчаси