Эрдўған Украина инқирози атрофидаги исломофобия ва маданий ирқчилик ҳақида гапирди
Олам
−
15 Март 2022
8498Украина инқирози контекстидаги шармандали баҳслар исломофобия ва маданий ирқчиликнинг хавфли жиҳатларини очиб бермоқда. Бу ҳақда Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бугун, 15 март куни бўлиб ўтган Халқаро медиа ва форуми иштирокчиларига йўллаган видеомурожаатида сўз очди.
Унинг қайд этишича, исломофобия ҳам худди вабо эпидемияси каби, айниқса, Ғарб мамлакатларида тарқалиб, кўчадаги одамлардан тортиб сиёсатчиларгача, ишчиларгача, давлат амалдорларигача, жамиятнинг барча қатламларини заҳарлашда давом этмоқда.
“Масъулиятсиз оммавий ахборот воситалари тарғиб қилаётган нафрат муҳити мусулмонлар билан бир қаторда, тили, дини, келиб чиқиши ва маданияти турлича бўлган миллионлаб инсонларга ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Украина инқирози контекстидаги шармандали баҳслар исломофобия ва маданий ирқчиликнинг хавфли жиҳатларини очиб бермоқда", дейди Эрдўған.
Туркия раҳбари сўзида давом этаркан, кучайиб бораётган исломофобияга қарши курашиш нафақат мусулмонларнинг, балки бутун инсониятнинг иши. Акс ҳолда терактлар такрорланавериши ҳеч гап эмас.
"Инсонни энг олий махлуқот деб билган, “инсонни яшатки, давлат яшасин”, деган маданият аъзолари сифатида биз ҳеч қачон мазлумлар ва қурбонлар ўртасидаги камситишни қабул қилмаймиз. Бизнинг фикримизча, кучайган исломофобияга қарши кураш нафақат мусулмонларнинг, балки бутун инсониятнинг иши. Акс ҳолда, 2019 йилда Янги Зеландияда ва 2021 йилда Канададаги каби исломофобик ҳужумларнинг олдини ололмаймиз”.
Эрдўған бу борада энг катта масъулият Ғарб сиёсатчилари, оммавий ахборот воситалари ва давлат муассасалари билан бир қаторда Ислом олами ва унинг муассасалари зиммасига тушаётганини таъкидлаган.