Эрдўған Тўқаевни мукофотлади (видео)
Олам
−
30 Июль 2025 2898 2 дақиқа
Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған кеча, 29 июль куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевга Туркия давлат мукофотини топширди. Бу ҳақда икки давлат раҳбарларининг матбуот хизматлари хабар берди.
Давлат мукофотини топшириш маросими Қозоғистон Президенти шарафига уюштирилган зиёфат олдидан Президент қароргоҳидаги “Бештепе Миллет” кўргазмалар залида бўлиб ўтди. Икки давлат мадҳиялари янграганидан сўнг Президент Эрдўған Қозоғистон Тўқаевнинг доно раҳбарлигида минтақада тинчлик ва барқарорлик манбаига айланганини таъкидлади. Эрдўған Туркия ва турк халқи Қозоғистон муваффақиятларидан фахрланишини қайд этди.
“Муҳтарам Президент, мамлакатингизда улкан ўзгаришларни амалга ошириш билан бирга Туркия ва Қозоғистон ўртасидаги муносабатларнинг мустаҳкамланишига ҳам ҳисса қўшдингиз. Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг 5-йиғилишини муваффақиятли ўтказдик ва муҳим келишувларга эришдик. Туркий давлатлар ташкилотини институционаллаштиришга Қозоғистоннинг қўшган ҳиссасини миннатдорлик билан қайд этаман”, деди Туркия етакчиси.
Унинг сўзларига кўра, икки давлатни боғлаб турган тарих ва тақдир шу қадар кучлики, Туркия Қозоғистонни биринчи бўлиб тан олган.

“Бу йил биз Туркия ва Қозоғистон ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 33 йиллигини нишонлаймиз. Бугунги кунда муносабатларимизни юксак даражага кўтаришга замин яратган беқиёс раҳбариятингиз мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва қардошлик ришталарини мустаҳкамлашга самимий ирода кўрсатди. Айнан шу 6 феврал зилзилаларида Туркия ва турк халқининг дўсти эканингизни қайта-қайта намоён этдингиз. Сизга Туркия Республикасининг энг олий мукофоти бўлган Давлат нишонини топширганимдан жуда хурсандман. Ишонаманки, сиз бизнинг давлат орденимизни мамлакатларимиз ўртасидаги узлуксиз биродарлик ришталарининг қудратли рамзи деб биласиз”, деди Туркия Президенти.
Эрдўған нутқини якунлагач, Президент Тўқаевга Туркия Республикасининг Давлат нишонини топширди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025