Эрдўған Трампнинг ҳолидан хабар олди
Олам
−
11:52 3096 1 дақиқа
Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған АҚШ Президенти Дональд Трамп билан телефон орқали суҳбатлашди.Бу ҳақда TRT хабар берди.
Эрдўған суҳбат давомида Трампга Вашингтонда Оқ уй мухбирлари ассоциациясининг анъанавий кечки овқат маросими вақтида содир бўлган ҳужум юзасидан ўз муносабатини билдирган.
У ушбу воқеани демократия ва матбуот эркинлигига қарши қилинган жирканч ҳужум сифатида баҳолаган ҳамда жароҳатланган хавфсизлик ходимига тез орада соғайиб кетишини тилаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ пойтахтида жойлашган Washington Hilton меҳмонхонасида Дональд Трамп иштирок этаётган тадбир вақтида қуролли ҳодиса юз берганди. Отишма билан боғлиқ гумонланувчи қўлга олиниб, ҳужумни содир этган шахс – 31 ёшли Коул Томас Аллен бўлиб чиқди.
АҚШ Президенти Дональд Трамп Вашингтондаги отишма ҳодисасидан сўнг Оқ уйда брифинг ўтказиб, воқеа тафсилотларини маълум қилди. Унинг айтишича, ҳужумчи ўзи билан бир нечта қурол олиб келган ва унинг асосий нишони Президентнинг ўзи бўлиши ҳам мумкин бўлган. Ҳодиса хавфсизлик назорати пунктида содир бўлган.
Live
Барчаси