Эрдўған сайловда асосий рақибидан 4% ортда қолмоқда – Ижтимоий сўров

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳозирда президентлик пойгасидаги асосий рақиби – “Жумҳурият Халқ” партияси раҳбари Камол Қиличдорўғлига қарийб 4 фоиз овозни бой бермоқда. Бугун, 23 март куни Т24 порталининг хабар беришича, бундай натижалар “Mak Danışmanlık” компаниясининг жамоатчилик фикри сўрови натижасида кўрсатилган. 

Тадқиқот 8-15 март кунлари Туркиянинг 81 вилоятидан 53 тасида ўтказилган ва у ерда 5,7 мингдан ортиқ фуқаро сўровномада иштирок этган. Эрдўған 42,4%, Киличдорўғли эса 46,5% овоз олган. Шу билан бирга, сўров натижаларига кўра, фуқароларнинг 7,7 фоизи икки номзодни ҳам танламаган. 

Партияларни қўллаб-қувватлашига келсак, респондентларнинг 34,2 фоизи Эрдўғаннинг “Адолат ва тараққиёт” партиясини, 26 фоизи “Жумҳурият Халқ” партиясини қўллаб-қувватлашга тайёр. “Адолат ва тараққиёт” партияси билан иттифоқчи Миллатчи Ҳаракат Партияси (МҲП) 6,3%, “Жумҳурият Халқ” партияси билан бирлашган “Яхшилик” партияси 13, 6% овоз олмоқда. Альянсларнинг бирортасига ҳали очиқ қўшилмаган курдпараст “Халқ Демократия” партияси 9,3% овоз олади. 

“Yöneylem” маркази томонидан ўтказилган сўров, ўз навбатида, бироз бошқача натижа кўрсатди. Унда 30,2 фоиз овоз билан “Адолат ва тараққиёт” партияси етак бўлган.  “Жумҳурият Халқ” партияси 24,2%,  “Яхшилик” партияси 8%, МҲП 5,9% ва курд тарафдори “Халқ Демократия” партияси 8,4% овоз олган. Сўров кичикроқ қамровга эга бўлиб, унда 18 мартдан 20 мартгача мамлакатнинг 27 вилоятида 2,4 минг киши иштирок этган. 

Туркияда ижтимоий сўровлар ўнлаб турли компаниялар томонидан ўтказилади, уларнинг маълумотлари ҳозирча анча жиддий тарқалмоқда. Бунинг сабаби, сайловга 50 кундан ортиқ вақт қолгани, номзодлар ва партияларнинг ўзлари эса ҳали фаол ташвиқот ишларини бошламаганидир. 

Туркияда президентлик ва парламент сайловлари 14 май куни бўлиб ўтади. Сайловнинг биринчи босқичида ғалаба қозониш учун президентликка номзод 50 фоиздан ортиқ овоз тўплаши керак. Парламентга рўйхат бўйича кириш учун партиялар 7 фоизлик сайлов чегарасидан ўтишлари керак.Аввалги президентлик сайловлари 2018 йил 24 июнь куни бўлиб ўтган эди. Унда Эрдўған 52,6% овоз тўплаб, ғалаба қозонган.

Эслатиб ўтамиз, расмий Тошкент Туркияда ўтадиган президентлик сайловида мамлакатнинг амалдаги раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған номзодини қўллаб-қувватлашини очиқ билдирди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Ражаб Тойиб Эрдўған Камол Қиличдорўғли

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг