Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Анқарага борди (видео)

Local

−

image

Бугун, 29 октябрь куни Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида амалий ташриф билан Анқара шаҳрига борди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, “Этимесгут” аэропортида давлат раҳбарини Туркия вице-президенти Жавдат Йилмаз ва бошқа расмийлар кутиб олган.

Шу кунларда Ўзбекистон етакчиси Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммити тадбирларида иштирок этади.

“Туркий аср: тилда, фикрда ва ишда бирлик” шиори остида ўтадиган анжуман кун тартибидан устувор йўналишлардаги кўп томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари ўрин олган.

Саммит якунлари бўйича Анқара декларацияси ҳамда ташкилот доирасида амалий шерикликни янада кенгайтиришга қаратилган битимлар тўплами қабул қилинади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends