Эрдўған Саудияга борди (видео)
Олам
−
03 Февраль 4266 1 дақиқа
Бугун, 3 февраль куни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрига ташриф билан борди. Бу ҳақда “Anadolu” хабар берди.
Қайд этилишича, Ар-Риёддаги Подшоҳ Холид номидаги халқаро аэропортда Туркия раҳбарини Ар-Риёд амири шаҳзода Файсал бин Бандар Ол Сауд, Саудия Арабистонининг Анқарадаги элчиси Фаҳад бин Асад Абуалнаср, Туркиянинг Ар-Риёддаги элчиси Амруллоҳ Ишлер ва унинг рафиқаси Ойшанур Ишлер кутиб олган.
Сафарда Туркия етакчисига рафиқаси Эмина Эрдўған, Ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан, Молия ва ғазначилик вазири Меҳмет Шимшак, Оила ва ижтимоий хизматлар вазири Моҳинур Оздемир Гекташ, Энергетика ва табиий ресурслар вазири Алпарслон Байрактар, Саноат ва технологиялар вазири Меҳмет Фотиҳ Кажир, Ёшлар ва спорт вазири Усмон Ашқин Бак, Миллий мудофаа вазири Яшар Гулер, Соғлиқни сақлаш вазири Камол Мемишоғлу, Президент администрацияси ҳузуридаги Алоқалар бошқармаси раҳбари Бурҳониддин Дуран, Президентнинг ташқи сиёсат ва хавфсизлик бўйича бош маслаҳатчиси Акиф Чағатой Қилич ҳамда бошқа расмий шахслар ҳамроҳлик қилмоқда.
Аэропортдан Туркия Президенти Ар-Риёддаги “Ал-Ямама” подшоҳ саройига йўл олган.
Эслатиб ўтамиз, Эрдўған 2025 йилнинг октябрь ойида Қувайт, Қатар ва Уммон давлатларига расмий ташриф билан борган эди.
Live
Барчаси