Эрдўған Пашинян билан шарт қўймай ярашишни таклиф қилди

Олам

image

Кеча, 6 октябрь куни Чехия пойтахти Прагада Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ва Туркия Президенти Тойиб Эрдўған ўртасида кутилган учрашув бўлиб ўтди. Унда икки мамлакат ўртасида қуруқликдаги чегарани очиш ва тўғридан-тўғри ҳаво юкларини амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди. Бу ҳақда Арманистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди. 

"Томонлар Арманистон ва Туркия ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш контекстида юқори даражада тўғридан-тўғри учрашувлар ва тўғридан-тўғри алоқалар ўтказиш муҳимлигини таъкидладилар. Пашинян ва Эрдўған Арманистон-Туркия муносабатларини нормаллаштириш жараёни ва бу борадаги мумкин бўлган қадамларни муҳокама қилди”, дейилади хабарда. 

Арманистон ҳукуматида қайд этилганидек, Пашинян ва Эрдўған икки давлат махсус вакиллари келишувларини амалга оширишни муҳокама қилган.  

“Гап, хусусан, учинчи давлат фуқаролари учун қуруқликдаги чегарани очиш, Арманистон ва Туркия ўртасида юкларни тўғридан-тўғри ҳаво орқали ташишни амалга ошириш ҳақида кетмоқда”, дея хабар қилди Арманистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати. 

Туркия матбуотига кўра, томонлар ўртасида учрашув ёпиқ эшиклар ортида ўтган. 

Эрдўғанга кўра, Туркия ва Арманистон минтақада яхши қўшничилик тамойилига асосланган муносабатларни тўлиқ нормаллаштиришга эриша олади. 

“[Арманистон Бош вазири Никол] Пашинян билан бўлган учрашувимизда баъзи талаблар муҳокама қилинди. Туркия Арманистон билан муносабатларни нормаллаштириш учун ҳеч қандай олд шарт қўймайди. Арманистон Озарбайжон билан тинчлик шартномасини тузиши билан биз билан ҳеч қандай муаммога дуч келмайди”, дейди Эрдўған Прагадаги Европа сиёсий ҳамжамиятининг саммити якунлари бўйича матбуот анжуманида. 

Арманистон ва Туркия раҳбарлари охирги марта 2009 йилда учрашув ўтказган, ўшанда Президентлар Серж Саргсян ва Абдуллоҳ Гул Туркиянинг Бурса шаҳрида миллий терма жамоалар ўртасидаги футбол ўйини чоғида учрашган эди.

Умумий чегарага қарамай, Арманистон ва Туркия ўртасида дипломатик алоқалар мавжуд эмас. 2009 йилда Цюрихда икки давлат Ташқи ишлар вазирлари дипломатик муносабатлар ўрнатиш ва муносабатлар тамойиллари тўғрисидаги протоколларни имзолаган, бироқ бу ҳужжатлар икки мамлакатда ҳам ратификация қилинмаган. 2018 йил 1 март куни Арманистон протоколлар бекор қилинганини эълон қилди. 2021 йилда Арманистон ва Туркия муносабатларни тартибга солиш учун махсус вакилларни тайинлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған Никол Пашинян Туркия-Арманистон

Баҳолаганлар

47

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг