Эрдўған Озарбайжонда турк ҳарбий базаси очилиши мумкинлигини айтди

Олам

image

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Озарбайжон билан имзоланган Шуша декларацияси доирасида ушбу мамлакат ҳудудида Туркия Қуролли Кучларининг ҳарбий базасини ташкил этилиши мумкинлигини инкор қилмади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

“Бу [ҳарбий база очиш варианти] декларация бандларидан ташқарида эмас. Бу масала ривожланиши мумкин. Бу мавзу Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва Россия Президенти Владимир Путиннинг маслаҳатлашувлари давомида ривожланиши мумкин. Бизнинг музокараларимиз жараёнида ҳам у амалга оширилиши мумкин”, дейди Эрдўған.

Туркия етакчиси, шу билан бирга, “ҳозирги пайтда биринчи даражали вазифа бутун Озарбайжоннинг чегара бўйлаб кафолатлари [хавфсизлигини] таъминлаш ва уни муҳофаза қилиш эканлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Эрдўған 15-16 июнь кунлари расмий ташриф билан Озарбайжонда бўлди. У Президент Илҳом Алиев билан музокара ўтказиб, ўтган йили ҳарбий ҳаракатлар натижасида озод қилинган Шушадаги қатор объектлар билан танишди.

Икки давлат раҳбари иттифоқчилик тўғрисидаги Шуша декларациясини имзолади. Эндиликда икки давлат Хавфсизлик кенгашлари мунтазам равишда қўшма йиғилишлар ўтказади ва томонлардан бириги учинчи давлат таҳдид қилган тақидирда биргаликда жавоб қайтаради.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳарбий база Туркия-Озарбайжон

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг