Эрдўған ортидан Путин ҳам Маск билан учрашиши мумкин
Олам
−
17 Декабрь 2021
5342Россия Президенти Владимир Путин тез орада Tesla ва SpaceX компаниялари раҳбари миллиардер Илон Маск билан учрашиши мумкин. Бу ҳақда Кремль вакили Дмитрий Песков маълум қилди.
Песков мамлакат раҳбари ишбилармон Маск билан учрашишга тайёрлигини таъкидлаган ва у билан мунтазам равишда мулоқотда бўлишини қўшимча қилган.
Шунингдек, у вақт ўтиши билан Россия бозори Маск учун манфаатли бўлишига умид билдирган.
Маълумот учун, жорий йилнинг февраль ойида америкалик таниқли ишбилармон Илон Маск Россия Президенти Владимир Путиннинг Twitter'даги расмий аккаунтига икки тилда мурожаат қилиб, уни тобора оммалашиб бораётган Clubhouse ижтимоий тармоғи орқали суҳбат қилишга таклиф этган эди.
Аввалроқ, Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 16 декабрь куни Илон Маск билан музокара ўтказгани ҳақида хабар берган эдик. Улар ўртасидаги мулоқотда электр автомобиль транспортини ривожлантириш, рақамли иқтисодиёт истиқболлари, узоқ муддатли инвестициялар ва ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан фикр алмашилган.
Озода Чориева
LiveБарчаси