Эрдўған Мирзиёевни сарой ҳовлисида кутиб олди
Жамият
−
15 Март 2023
15206Бугун, 15 март куни Туркия пойтахти Анқарага етиб борган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев аэропортдан Туркия Президентининг “Бештепа” қароргоҳига йўл олди. Уни қароргоҳ ҳовлисида Президент Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг ўзи қарши олди.
Давлат раҳбарлари илиқ салом-алик қилди. Мирзиёев Эрдўғанга “қадрдоним”, дея юзланди.
Шундан сўнг Президентлар музокараларни бошлади.
Ташриф дастурига мувофиқ, Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг фавқулодда вазиятларни бошқариш ва гуманитар ёрдам кўрсатиш борасида кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига бағишланган навбатдан ташқари саммитида иштирок этади.
Саммит доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, 16 март куни Туркия пойтахти Анқарада Туркий Давлатлар Ташкилотига аъзо давлатлар Давлат раҳбарларининг навбатдан ташқари саммити бўлиб ўтади. Саммит Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ташаббуси билан ўтказилмоқда. Саммит дастури якунида давлат раҳбарлари Анқара декларациясини имзолайдилар.
LiveБарчаси