Эрдўған Макронни Франция учун “ортиқча юк” деб айтди

Олам

image

Кеча, 4 декабрь куни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Франция Президенти Эммануэль Макронни кескин танқид қилди.

“Макрон – Франция учун ортиқча юк. Макрон ва Франция жуда хавфли даврни бошдан ўтказяпти. Франция Макрон кўринишидаги муаммодан имкон борича тезроқ қутулишига умид қиламан”, деган Эрдўған.

Аввалроқ, расмий Париж ва Анқара уларнинг Тоғли Қорабоғ можаросидаги роли борасида бир-бирини айблаганди. Франция Туркияни Арманистон ва Озарбайжон ўртасида уруш чиқаришда айблаган.

Эрдўған ўз навбатида расмий Париж можаро воситачи сифатида ишончни йўқотганини таъкидлади. У шунингдек, Тоғли Қорабоғни тан олишга чақирувчи Франция парламенти тасдиқлаган резолюцияни ҳам қоралаганди.

Маълумот учун, жорий йилнинг 3 декабрь куни Франция парламентининг қуйи палатаси тегишли резолюцияни тасдиқлади. 25 ноябрь куни Сенатда мутлақ кўпчилик Тоғли Қорабоғни тан олиш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилганди. Унда Ҳукумат Тоғли Қорабоғни тан олишга чақириб, давлат раҳбариятини минтақада бўлаётган ишларга бефарқликда айблаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған Туркия-Франция

Баҳолаганлар

201

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг