Эрдўған Макронга: “Мазлумнинг қарғишини олма, бу қарғиш уради”
Олам
−
09 Декабрь 2019
7263Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Франция Президенти Эммануэль Макроннинг Ислом дини ва терроризм ҳақидаги гапларига нисбатан ўта оғир жавоб қайтарди.
Эрдўғаннинг қайд этишича, Макрон НАТОнинг Лондонда ўтган саммитида сўзга чиқиб, ўз нутқида исломий терроризм иборасини қўллаган.
“Мен унга Ислом сўзининг луғавий маъноси “тинчлик” дегани. Сиз “исломий терроризм” ибораси билан қандай қилиб тинчлик ва террорни бирликда қўллашингиз мумкин? Қаршимизда турганда сукут қилди, лекин НАТО саммитида яна шу сўзларни ишлатди. Кўриб қўйинг нима бўлди. Парижда “сариқ нимчалилар” майдонга чиқди. Қани, ҳал эт, тўхтат. Нега тўхтата олмаяпсан? Нега уларни тинчлик номи остига бирлаштира олмаяпсан? Мазлумнинг қарғишини олма, секин-секин бу қарғиш уради”, дейди Эрдўған.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев муқаддас ислом динининг терроризм билан алоқадор эмаслигини халқаро минбардан айтиб чиққан илк давлат раҳбари саналади. У 2017 йил БМТ Бош ассамблеясининг 72-сессиясида иштирок этиб, шундай деган эди:
“Биз бутун жаҳон жамоатчилигига ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини етказишни энг муҳим вазифа, деб ҳисоблаймиз.
Биз муқаддас динимизни азалий қадриятларимиз мужассамининг ифодаси сифатида беҳад қадрлаймиз. Биз муқаддас динимизни зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиганларни қатъий қоралаймиз ва улар билан ҳеч қачон муроса қила олмаймиз.
Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади”.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь