Эрдўған кетиш арафасида турган Жонсонга қўнғироқ қилди
Олам
−
03 Сентябрь 2022
5679Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон билан телефон орқали мулоқот қилди.
Туркия Президент маъмурияти қошидаги Алоқа бошқармасининг маълум қилишича, Туркия ва Буюк Британия етакчилари икки томонлама муносабатлар ва минтақавий масалаларни муҳокама қилган.
Эрдўған суҳбат чоғида Борис Жонсон билан ўз фаолияти давомида яқин мулоқот ўрнатганликларини ва икки давлат ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва тушунишга асосланган муносабатларни ривожлантиришда давом этганликларини қайд этган.
Туркия раҳбари Анқаранинг стратегик ҳамкори ва яқин иттифоқчиси бўлган Буюк Британия билан муносабатлар келгуси даврда ҳам ана шундай соғлом фикр ва узоқни кўзлаган ҳолда чуқурлашиб, ривожланиб боришига ишонч билдирган.
Эслатиб ўтамиз, тез орада Жонсон эгаллаб турган лавозимини тарк этади. У жорий йилнинг 20 июль куни Бош вазир сифатида сўнгги бор Жамоалар палатасида нутқ сўзлаган.
2019 йилда Тереза Мэйнинг ўрнига Бош вазир лавозимини эгаллаган Жонсон 7 июль куни бош вазирлик ва Буюк Британия Консерватив партияси раҳбари лавозимини тарк этишини эълон қилди. У Вазирлар Маҳкамасининг янги раҳбари тайинлангунга қадар ишлашда давом этади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь