Эрдўған Қиличдорўғлига ютқазиши мумкин – ижтимоий сўров
Олам
−
01 Май 2023
11024ТEАМ ижтимоий тадқиқот маркази жорий йилнинг 23-26 апрель кунлари ўтказган тадқиқотини эълон қилди. Унга кўра, кутилаётган сайловлардан икки ҳафта олдин мухолиф сайловчилар Камол Қиличдорўғли атрофида бирлашиш тенденциясини кўрсата бошлаган. Бу ҳақда “Dokuz 8 haber” хабар берди.
Тадқиқот натижаларига кўра, Қиличдорўғли биринчи тур тақсимотида 47,4 фоиз овоз билан Эрдўғандан 3 балл олдинга чиққан. Таққослаш учун, ТEАМнинг март ойида эълон қилган таҳлилида Эрдўған 42,8 фоиз, Қиличдорўғли эса 39,9 фоиз овоз олиши айтилган.
Март ойидаги сўровда яна бир президентликка номзод Муҳаррем Инже 16,2 фоиз бўлган бўлса, бу галги тадқиқотда у 6,1 фоизга тушган. Инжедан кетган овозларнинг аксарияти Қиличдароғлига ўтган. Бошқа томондан, Инжега овоз беришини айтган сайловчиларининг 60 фоизи иккинчи турда Қиличдароғлига овоз беришга мойиллигини билдирган. Шунга кўра, агар бу гуруҳ биринчи турда Қиличдароғлига юзланса, сайлов биринчи турда Қиличдароғлининг ғалабаси билан якунланиши мумкин.
ТEАМ тадқиқоти башоратига кўра, Инже ва Синан Оганнинг умумий овозлари 5 фоиздан паст бўлса, Кемал Қиличдароғли биринчи турда сайловда ғалаба қозониши мумкин. Ҳозирда уларнинг умумий овозлари 8,2 фоизни ташкил қилади.
LiveБарчаси