Эрдўған қариди, у кетиши керак – Экрем Имомўғли
Олам
−
15 Март 11827 2 дақиқа
Туркиянинг Истанбул шаҳри мэри, мухолифатдаги “Жумҳурият Халқ” партияси аъзоси Экрем Имомўғли Анқарада сўзлаган нутқида Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг даври тугаганини айтди. Бу ҳақда “Cumhuriyet” хабар берди.
“Янгиланиш ва ёшартириш вақти келди. Бу ҳаётда ҳам, сиёсатда ҳам қоида. Вақти ўтган, батареяси ўлганлар кетади. Барибир вақти тугади. У қариб қолди. Лекин Экремнинг дарди бошланди”, деган Истанбул мери.
Шунингдек, у Эрдўған сиёсати фақатгина ёмонлик келтирганини ҳам айтиб ўтган.
“Бу шаҳарда Республика ташкил этилган, аммо улар бу пойтахтни посилка билан сотишга ҳаракат қилишди. Анқара аҳолиси уларга энг яхши жавобни берди. 2019 ва 2024 йилларда бу ёмонликни қилганларга энг яхши жавобни Мансур Яваш берди. Унга ўз севгим ва саломларимни йўллайман”, дея қўшимча қилган Имомўғли ўз патиядоши бўлган Анқара мэрини олқишлаб.
Қолаверса, у давлатда бошқарув сарой тизимига ўтиб кетгани, Туркияга сарой эмас, аксинча, парламент кераклигини таъкидлаган.
“Ўша ёвуз ақл, ўша бузуқ тафаккур бутун халқимизни, буюк мажлисимизни менсимайдиган режимни бу юртга олиб келди. У давлат муассасаларини бир кишига топширди. Улар бизнинг энг катта кафолатимиз бўлган ҳокимиятлар бўлинишини йўқ қилди. Улар Анқара ва Туркияни парламентсиз қолдирди. Биз бу давлатни сарой эмас, парламент бошқаришини истаймиз”, деган у ўз нутқида.
Маълумот учун, Туркияда президентлик сайловлари 2023 йилнинг май ойида икки турда бўлиб ўтди. 14 май куни сайловларнинг биринчи босқичи бошланди ва орадан икки ҳафта ўтиб, 28 май куни мамлакатда сайловларнинг иккинчи босқичи ўз ниҳоясига етди. Эрдўған иккинчи босқичда овозларнинг 52,18 фоизини қўлга киритиб, асосий рақиби, мухолифат етакчиси Камол Қиличдорўғлини ортда қолдирди. Бу билан Эрдўған яна 5 йил муддатга президент лавозимида қоладиган бўлди. Қиличдорўғли эса 47,82 фоиз овоз олди.
Жорий йилнинг 23 март куни эса Туркиянинг “Жумҳурият Халқ” партиясидан президентликка номзодни аниқлаш бўйича бирламчи сайловлар ўтказилади.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь