Эрдўған илк бор Исроил Бош вазири билан кўришди

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг йиллик юқори даражадаги Бош Ассамблеяси чоғида биринчи марта шахсан учрашди. Эрдўған Исроил Бош вазири билан ўзаро ташрифлар борасида келишиб олганини айтди. Бу ҳақда у Нью-Йоркда турк ОАВларига берган интервьюсида маълум қилди.

"Аввал Нетаньяху касаллиги туфайли Туркияга кела олмаганди. Лекин энди мен унга бу ташрифни амалга ошириши кераклигини айтдим, кейин мен ва менинг жамоам Исроилга борамиз. Биз келишувга эришдик. Умид қиламизки, буни ҳеч қандай кечикишларсиз бажарамиз ва Исроил билан энергия ресурслари соҳасида ишларни бошлаймиз. Биз энергия ресурсларини нафақат Туркияга, балки Туркия орқали Европага етказиб бериш йўлларидан фойдаланамиз”, дейди Эрдўған. 

Президентнинг айтишича, Исроил билан энергетика соҳасида ҳамкорлик мамлакатларга турли уфқларни енгиб ўтиш имконини бериши мумкин. 

"Биз ушбу ҳамкорликнинг салоҳияти ҳақида гаплашдик. Шунингдек, вазирлар иштирокида турли соҳаларда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш механизмини яратишнинг афзалликларини ҳам муҳокама қилдик. Булар энергетика, туризм, технология ва бошқа соҳалардир. Учрашув давомида биз халқаро сиёсатда қўшма қадамлар истиқболларини муҳокама қилиш имкониятига эга бўлдик”, дейди Туркия раҳбари.

Унинг эслатишича, Туркия ва Исроил ўртасидаги савдо айланмаси 9,5 миллиард долларни ташкил этади. Нетаньяху билан учрашувда бу кўрсаткични камида 15 миллиард долларга етказиш устида ишлашга қарор қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Ражаб Тойиб Эрдўған Исроил Биньямин Нетаньяху

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг