Эрдўған икки вазирни ишдан олди

Олам

image
Анталия мэри 44 йилга қамалиши мумкин north_east

Анталия мэри 44 йилга қамалиши мумкин

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Йилмаз Тунчни Адлия вазири лавозимидан, Али Ерлиқояни эса Ички ишлар вазири лавозимидан озод қилди. Бу ҳақдаги маълумот “Resmi Gazete” нашрида эълон қилинган. 

Адлия вазирлигида Йилмаз Тунчдан бўшаган ўринни Истанбул прокурори Акин Гурлек эгаллади. Ички ишлар вазирлигининг янги раҳбари этиб Эрзурум вилоятининг собиқ губернатори Мустафо Чифтчи тайинланди. 

“Президентимиз жаноб Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг фармони ва розилиги билан 2023 йил 4 июнь куни бошлаган Ички ишлар вазири вазифамни қадрли биродарим Мустафо Чифтчига топшираман. Уни табриклайман ва янги лавозимида муваффақиятлар тилайман. Аллоҳ унга барака берсин”, деб ёзди ижтимоий тармоқда Али Ерлиқоя. 

Маълумот учун, Йилмаз Тунч 2023 йилнинг 3 июнидан Адлия вазири лавозимида ишлаб келаётган эди. Унинг ушбу лавозимни эгаллаши ва истеъфоси Али Ерлиқоянинг Ички ишлар вазири лавозимига тайинланиши ва кетиши билан бир хил кунга тўғри келади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг