Эрдўған Ғарбни иккиюзламачиликда айблади

Олам

image

Доимий равишда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, демократия ҳақида гапирадиган Ғарб давлатлари Исроилнинг қирғинларига узоқдан томошабин бўлиб турибди. Бу ҳақда Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бугун, 9 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик кенгашининг 16-саммитидаги нутқида сўз очди. 

“Исроил томонидан шафқатсизларча ўлдирилган 11 мингга яқин ғазоликнинг 73 фоизи аёллар ва болалардир. Ғарб давлатлари томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланаётган Исроил маъмурияти инсониятга оид барча қадриятларни бузган ҳолда мактаблар, масжидлар, черковлар, шифохоналар, университетлар ва тинч аҳоли пунктларини бомбалашда давом этмоқда. Биз ҳатто болаларни ўлдиришни оқлайдиган фанатизмга дуч келдик”, дейди Туркия раҳбари. 

Эрдўған Ғарб давлатлари Исроилнинг Ғазодаги очиқ геноцидига панжа ортидан қарашда давом этаётганини урғулади. 

“Бу давлат ва ташкилотлар болалар қотилларини танқид қилиш у ёқда турсин, ўт очишни тўхтатишга чақиролмайдиган даражада ожизлар.Муқаддас китобимиз Қуръонни фикр эркинлиги баҳонасида ёқиб юбораётганларга кўз юмганлар, ҳатто, Фаластин байроғига тоқат қила олмайди. 7 октябрдан буён гувоҳи бўлганимиз иккиюзламачилик мисолларини кўп келтириш мумкин.  Вазият яна бир бор мусулмонлар ўлароқ бирлигимизни мустаҳкамлашимиз кераклигини кўрсатмоқда. Биз гуманитар сулҳни таъминлаш ва можаро тарқалишининг олдини олиш бўйича дипломатик ташаббусларимизни давом эттирмоқдамиз”, дейди Эрдўған. 

У айтганларини мисоллар билан далиллади. Эрдўғаннинг билдиришича, бугунгача Туркия Ғазо секторига 10 та самолётда 230 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдамини юборган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 октябрь куни Истанбулда Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун митинг бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққан Эрдўған Туркия Ғазо секторидаги қилмишлари учун Исроилни ҳарбий жиноятчи деб эълон қилиш ниятида эканини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған Исроил-Фаластин Ғазо сектори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг