Эрдўған Доҳада аш-Шара билан учрашди

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған кеча, 15 сентябрь куни Қатар пойтаҳти Доҳада араб-ислом саммити доирасида Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шара билан учрашди. Бу ҳақда етакчиларнинг матбуот хизматилари хабар берди. 

Учрашув чоғида Туркия Сурияда турли кучларни бирлаштириш бўйича қадамлар қўяётганини, мамлакатнинг бирлиги ва яхлитлигини сақлаб қолиш учун СДС томонидан 10 мартдаги келишувга риоя этилиши муҳимлигини таъкидлади.

Туркия Президенти маъмуриятининг коммуникациялар бошқармаси маълумотларига кўра, учрашувда Туркия ва Сурия ўртасидаги икки томонлама муносабатлар, шунингдек, минтақавий масалалар муҳокама қилинган.

Президент Эрдўған аш-Шаранинг БМТ Бош Ассамблеяси йиғилишида иштирокини тарихий аҳамиятга эга деб баҳолади. У Туркия Сурияни қўллаб-қувватлашни давом эттиришини ва икки томонлама муносабатларни ривожлантириш устида иш олиб бораётганини билдирди.

Маълумот учун, кечаги саммит Қатар ташаббуси билан, ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашига раислик қилаётган Туркия қўллаб-қувватлаши билан мамлакатлар раҳбарлари даражасида ўтказилди. Бу 2023 йил 7 октябрдан бошлаб Исроилнинг Ғазога ўтказган ҳужумлари оқибатида Ливан, Сурия, Яман ва Эронга ҳам тарқалган ҳодисалардан кейин ўтказилган учинчи фавқулодда қўшма саммит ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия Туркия Ражаб Тойиб Эрдўған Аҳмад аш-Шара

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг