Эрдўған декабрда Грецияга боради

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған жорий йилнинг 7 декабрь куни икки мамлакат ҳамкорлик кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Грецияга боради. Бу ҳақда Греция Бош вазири Кириакос Мицотакис Берлиндаги Германия Канцлери Олаф Шольц билан ўтган қўшма матбуот анжуманида маълум қилди

Мицотакисга кўра, Греция ва Туркиянинг ҲАМАС ҳақидаги фикрларидаги фарқ Эрдўғаннинг Афинага ташрифига тўсқинлик қилмайди. 

“ҲАМАС террористик ташкилот бўлиб, унинг ҳаракатлари Греция ҳукумати томонидан кескин қораланади. 7 октябрь куни Исроилга қилинган ваҳшиёна ҳужумнинг суратларини кўриш мен нимани назарда тутаётганимни тушуниш учун етарли. Аммо Эрдўған билан ҲАМАСнинг роли борасида келишмовчиликларга дуч келганимиз, уни Афинада кутиб ололмаслигимизни англатмайди”, дейди Бош вазир.

Шунингдек, Мицотакис Греция халқаро ҳуқуқ ва денгиз ҳуқуқини ҳурмат қилган ҳолда Туркия билан яхши муносабатларга интилаётганини қайд этган. 

“Президент Эрдўғаннинг 7 декабрь куни бўладиган ташрифи ёрдамида бу муносабатларни янада мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз”, деган у. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған яқин орада БМТ Бош Ассамблеясида Яқин Шарқда ўт очишни тўхтатиш резолюцияси бўйича овоз беришда бетараф қолган 45 давлат раҳбарлари билан телефон орқали мулоқот қилиши ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Греция Ражаб Тойиб Эрдўған Эрдўған ҲАМАС Олаф Шольц Кириакос Мицотакис

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг