Эрдўған Башар Асад кимнинг шарофати билан иқтидорда қолаётганини айтди
Олам
−
19 Январь 2022
10927Агар Россия Сурияни қўллаб-қувватлашдан бош тортса, Сурия Президенти Башар Асад ўз мамлакатида ҳокимиятда қола олмайди. Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған шундай фикр билдирди.
“Суриянинг катта ҳудудида Американинг ҳарбий базалари бор, Россиянинг ҳам базалари бор. Бошқа томондан, террорчилик ташкилотлари Қўшма Штатлардан сезиларли ёрдам олган ва олишда давом этмоқда. Биз бу ёрдам бошқа берилмайди, дея оламизми? Йўқ, биз Байден (АҚШ Президенти Жо Байден) билан учрашувларимизда ҳамиша бу ҳақда гаплашганмиз. АҚШ “Биз кетяпмиз, кетяпмиз, бу ерда террор ташкилотларини қўллаб-қувватламаймиз”, деди. Албатта, улар ҳақиқатни гапирмаяпти”, деган Эрдўған Албаниядан қайтаётган самолёт бортида турк журналистларига.
Эрдўғанга кўра, худди шу тарзда Россия ҳам у ердан кетаётгани йўқ.
“Агар Россия Сурияни қўллаб-қувватлашдан бош тортса, Асад ҳокимиятда қола олмасди”, деган Эрдўған.
Маълумот ўрнида, ўтган йил ноябрь ҳолатига кўра, уруш бошланганидан бери Сурия давлат ва хусусий сектор саноатига етказилган зарар 23,5 миллиард доллардан ошган. Сурияда қуролли можаро 2011 йилдан бери давом этмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь