Эрдўған 20 та давлат раҳбари билан Россия-Украина урушини муҳокама қилди
Олам
−
08 Март 2022
11762Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари билан Украина ва Россия ўртасидаги уруш мавзусини муҳокама қилган. Бу ҳақда унинг ўзи маълум қилди.
Маҳаллий маъмурият раҳбарлари гуруҳи аёллари билан бўлиб ўтган учрашувда Туркия раҳбари Украинадаги вазият унинг мулоқотлари кун тартибида қолаётганини ва бу борадаги муҳокамалар давом этишини айтган.
“Украина бўйича мунозаралар давом этмоқда”, деди Эрдўған.
Президентнинг сўзларига кўра, ҳозирги вазиятда Туркиянинг минтақадаги позициясини белгилаб олиш жуда муҳим.
“Бундай даврларда ҳокимият ва халқнинг бирдамлиги ҳам муҳим”, деди Туркия раҳбари.
Эрдўғаннинг қайд этишича, эртага, 9 март куни Исроил Президенти Ицхак Герцог Туркияга ташриф буюради. 10 март куни эса Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг Туркияга ташрифи кутилмоқда. Мазкур учрашувлардаги асосий мавзу ҳам айнан Россия ва Украина ўртасидаги тўқнашув бўлиши айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Президентнинг рафиқаси – мамлакат биринчи хоними Эмина Эрдўған бутун дунёга мурожаат қилиб, Россия-Украина урушини тўхтатишга, болалар ўлимининг олдини олишга ва янги қочоқлар лагерлари ташкил этилишига чек қўйишга чақирди