Ижарада яшаётган уйини 250 минг сўмга фоҳишахонага айлантирган аёл қўлга тушди
Жамият
−
18 Апрель 2020
15541Фуқаро Х.М. ўзи яшаб турган ижарадаги уйида фоҳишахона ташкил қилиб, Қ.Ж. С.У. ва Э.С.ларга пул эвазига шароит яратиб берган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Жиззах шаҳар, “Иттифоқ” маҳалласида истиқомат қилувчи Х.М. ижарада яшаётган хонадонида фоҳишахона ташкил қилган. Қ.Ж. С.У. ва Э.С.ларга жинсий алоқа қилиши учун 250.000 сўм эвазига шароит яратиб берган.
Жиззах вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир вақтида улар қўлга тушган. Мазкур ҳолат юзасидан Х.М.га нисбатан жиноят кодексининг 131-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 апрель куни Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи М.Д. яшаш хонадонини 350 минг сўмга фоҳишахонага айлантириб қўлга олингани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси