Эрдўған яна “Глобал мусулмон шахсияти” мукофотини қўлга киритди

Олам

image
0:00
0:00
download

Нигериянинг “Muslim news Nigeria” газетаси 2020 йилги “Глобал мусулмон шахсияти” мукофотини Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга топширмоқчи. Бу ҳақда “Anadolu Agency” газета муҳаррири Рашид Aбубакарга асосланиб хабар берди. 

“Президент Эрдўған инсонпарварлик мақсадларини илгари суриб, дунё саҳнасида мусулмонларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилади”, деган муҳаррир.

Қайд этилишича, ушбу мукофотни топшириш маросими жорий йил 18 сентябрда Нигериянинг энг йирик шаҳри Лагосда бўлиб ўтади. 

Шунингдек, газета коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқишда муҳим рол ўйнаган туркиялик олим Угур Шоҳин ва унинг рафиқаси Озлем Туреджига “Соғлиқни сақлаш соҳасида мусулмон мутахассиси”, туркиялик футболчи Месут Ўзилга эса “Дунёга машҳур мусулмон” мукофоти билан тақдирланиши таъкидланган, 

Маълумот ўрнида, “Глобал мусулмон шахсияти” мукофоти 2018 йилдан буён топширилади. Эрдўған бу мукофотни аввал ҳам уч марта қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Эрдўғаннинг “Дунё янада адолатли бўлиши мумкин” номли китоби нашрдан чиққан эди. Ушбу китобда Президент дунёда давом этаётган урушлар, қирғинбаротлар, очлик, қурғоқчилик, қашшоқлик ва пандемия фонида уларнинг янада ортиб бораётгани, БМТ эса қўл қовуштириб ўтирганини ёзганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

77

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг