Эрдўған Истанбул фожиаси қурбонлари жанозасида қатнашди

Олам

image

Хабарингиз бор, куни кеча Туркиянинг Истанбул шаҳри Ўрхантепа маҳалласида жойлашган 8 қаватлик бино тўсатдан қулади. Мазкур фожиа оқибатида қурбон бўлганлар сони 17 нафарга етди. Айни дамда 14 нафар жароҳатланганлар шифохоналарда даволанмоқда.

Туркия Президенти Ражаб Эрдўған Истанбулга келиб, воқеа содир бўлган жойни кўздан кечирди ва ҳалокат ҳақида муносабат билдирди:

"Шифохоналардаги жароҳатланганларни зиёрат қилиб, кейин жанозаларда қатнашамиз. Бўлиб ўтган воқеалардан дарс олишимиз керак. Айни ҳалокат юзасидан иш олиб боряпмиз. Натижаларга кўра, керакли қарорларни қабул қиламиз".

Ражаб Тойиб Эрдўған шифохонага бориб, оғир аҳволда ётган ва узоқ вақт давомида қулаган бино вайроналари остида қолганларни зиёрат қилди. Уларнинг бир неча нафари вояга етмаган болалар.

"Нафақат қулаган бинонинг ёнидаги иншоотлар, балки мазкур ҳудудда жойлашган бошқа иморатлар ҳам бирма бир текширувдан ўтказилади. Очиқ ва аниқ айтаманки бу ерларда яшаш мақбул эмас. Бундан кейин на биз йиғлайлик ва на бошқалар", дейди Президент.

Туркия раҳбари жароҳатланганларни зиёрат этиб бўлгач, фожиа қурбонларининг жаноза маросимида иштирок этди.

Маълумотларга кўра, уйнинг қулашига 8 қаватлик бинонинг юқоридаги 3 қавати ноқонуний қурилгани сабаб бўлган.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Истанбул Ражаб-Тойиб-Эрдўған

Баҳолаганлар

208

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг