Epica билан тўқнашган Lacetti ёниб кетди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 12 февраль куни Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида Lacetti ва Epica русумли автомобиллар тўқнашувиши автомобиллардан бири ёниб кетди.

ЙҲХХнинг маълум қилишича, ЙТҲ соат 23:00 ларда шаҳарнинг А.Навоий ва Фурқат кўчалари кесишган чорраҳада юз берган. Ҳайдовчи, 2001 йилда туғилган Ж.Ғ. бошқарувидаги Lacetti русумли ҳамда ҳайдовчи, 1977 йилда туғилган Д.Н. бошқарувидаги Epica русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган. Тўқнашув натижасида Lacetti автомобили ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотган ва йўл четидаги бетон тўсиққа урилган. Шундан сўнг автомобилда ёнғин юзага келган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Ҳодиса натижасида, иккала ҳайдовчи ва Lacetti автомобилида бўлган йўловчи тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Чирчиқ

Баҳолаганлар

68

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг