Энг яхши нонлар рўйхати эълон қилинди. Улар орасида ўзбек нони ҳам бор

Бу қизиқ

image

Саёҳат ихлосмандлари орасида машҳур бўлган "CNN Travel" портали бутун дунёдаги энг яхши 50 та нон турини тақдим этди.

Нашрнинг маълум қилишича, Ўзбекистонда нон пишириш санъат даражасига кўтарилган – анъанавий тандирларда юмалоқ, бурама, айлана нақшлар ва муҳрлар билан безатилган нонлар тайёрланади.

“Ўзбекистон нонлари ҳудудларга қараб фарқ қилади: Тошкент нони чайнашга енгил, юмшоқ бўлса, Самарқанд нони устига қора седана уруғлари сепилади”, деб ёзади “CNN Travel”.

Нонлар тандирдан чиқарилиши биланоқ бозор ва қаҳвахоналарга велосипедда иссиқ нон ташийдиган етказиб берувчилар қўлига топширилади.

Дунёдаги энг яхши 50 та нон:

  • Болани – Афғонистон
  • Лаваш – Арманистон
  • Дампер нон – Австралия
  • Лучи – Бангладеш
  • Pão de queijo – Бразилия
  • Монреаль бэгели – Канада
  • Маррақуэта — Чили
  • Шаобинг –  Хитой
  • Pan Cubano (Куба нони) –  Куба
  • Либба – Миср
  • Пупуса – Салвадор
  • Ижера – Эфиопия
  • Baguette – Франция
  • Хачапури –  Грузия
  • Pumpernickel – Германия
  • Паи бао – Гонконг
  • Dökkt rúgbrauð –  Исландия
  • Паратҳа –  Ҳиндистон
  • Роти гамбанг –  Индонезия
  • Сангак –  Эрон
  • Сода нон –  Ирландия
  • Чаллаҳ – Исроил
  • Ciabatta – Италия
  • Бамми нон – Ямайка
  • Каре пан – Япония
  • Табун нони – Урдун
  • Roti canai – Малайзия
  • Ħobż tal-Malti – Мальта
  • Тортиллас – Мексика
  • Хобз кесра – Марокаш
  • Fry bread – Навахо миллати (АҚШ ҳудуди)
  • Tijgerbrood – Нидерландия
  • Rēwena parāoa – Янги Зеландия
  • Lefse – Норвегия
  • Podplomyk – Польша
  • Broa de milho – Португалия
  • Каравай – Россия
  • Pane carasau – Сардиния (Италия ҳудуди)
  • Прожа – Сербия
  • Геран-ппанг – Жанубий Корея
  • Аппам – Шри-Ланка
  • Кисра – Судан ва Жанубий Судан
  • Лимпа нони – Швеция
  • Балеп коркун – Тибет
  • Симит – Туркия
  • Крампет – Бирлашган Қироллик (Буюк Британия)
  • Бискуит – Америка Қўшма Штатлари
  • Нон – Ўзбекистон
  • Арепа – Венесуэла
  • Малавач – Яман.

Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон нон CNN Travel

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг