Энг узун сочли йигит Гиннесга кирди
Бу қизиқ
−
19 Октябрь 2023
8878Ҳиндистонлик Сидакдип Чахал дунёдаги энг узун сочли йигит сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига кирди. Бу ҳақда “Газета.ru” нашри хабар берди.
Ушбу рекорд муаллифи 15 ёшли Сидакдип Чахал исмли йигит. Унинг сочи 120 сантиметр узунликка эга. Рекордчининг сўзларига кўра, у сочларини Худонинг совғаси деб ҳисоблайди ва бирон марта кесмаган. Шунингдек, унга сочларини ювиш учун ўртача икки соат вақт керак бўлади.
“Агар онамнинг ёрдами бўлмаганида, мен бунга бутун кунимни сарфлаган бўлардим”, деган ҳиндистонлик йигит.
Кундалик ҳаётда Чахал сочларини ўраб олади ва анъанавий салла остига яшириб юради. Йигитнинг рекордчи бўлганини билиб, ҳатто унинг баъзи яқинлари ҳам ҳайратда қолган.
Сидакдип аввалроқ сочини қисқартириш ҳақида ўйлаган, аммо ҳозир бу фикридан бутунлай воз кечган.
"Мен бутун умрим давомида сочимни кесмасликни режалаштиряпман", деган у.
Эслатиб ўтамиз, дунё аёллари ичида энг узун соқолга эга бўлган америкалик Эрин Хоникатт Гиннеснинг рекордлар китобига киритилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь