Энг арзон гўшт қайси бозорда сотиляпти?
Бу қизиқ
−
18 Июнь 2020
10978Ўзбекистондаги бозорларда сотилаётган айрим озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи маълум бўлди. Давлат статистика қўмитаси ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларида 2020 йил 16 июнь куни кузатув ўтказиб, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини келтирди.
Мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) 37 000 сўмдан 65 000 сўмгача (кг)
Кузатув натижасига кўра, 1 кг мол гўштининг (суяксиз гўштидан ташқари) минимал нархи, Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори”да қайд этилган (37 000 сўм). Мол гўштининг максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”, “Фарҳод деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да кузатилди (65 000 сўм).
Қўй гўшти 39 000 сўмдан 75 000 сўмгача (кг)
Қўй гўштининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да (39 000 сўм) рўйхатга олинган. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да (75 000 сўм) кузатилди.
Картошка 1 500 сўмдан 7 000 сўмгача (кг)
Олиб борилган кузатув натижаларига кўра, картошканинг минимал нархи Андижон шаҳрининг “Янги бозор деҳқон бозори” ва “Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори”, Бухоро шаҳрининг “Бухоро марказий деҳқон бозори” ва Тошкент шаҳрининг “Фарҳод деҳқон бозори”да қайд этилган (1 500 сўм). Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да (7 000 сўм) қайд этилди.
Пиёз 750 сўмдан 3 000 сўмгача (кг)
Кузатув натижасига кўра, пиёз маҳсулотининг минимал нархи Термиз шаҳрининг “Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори”да (750 сўм) рўйхатга олинди. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да кузатилди (3 000 сўм).
Сабзи 1 000 сўмдан 5 000 сўмгача (кг)
Сабзи маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Жиззах шаҳрининг “Эски шаҳар деҳқон бозори”, Термиз шаҳрининг “Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори”, Гулистон шаҳрининг “Гулистон деҳқон бозори”, Фарғона шаҳрининг “Марказий деҳқон бозори”, Тошкент шаҳрининг “Фарҳод деҳқон бозори”да (1 000 сўм) қайд этилган. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да (5 000 сўм) кузатилди.
Тухум 6 000 сўмдан 13 000 сўмгача (10 дона)
Тухум маҳсулотининг кузатув натижасига кўра, минимал нархи Гулистон шаҳрининг “Гулистон деҳқон бозори”, Янгийўл шаҳрининг “Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори”, Тошкент шаҳрининг “Фарҳод деҳқон бозори”да қайд этилди (6 000 сўм). Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да қайд этилган (13 000 сўм).
Гуруч 4 500 сўмдан 18 000 сўмгача (кг)
Кузатув натижаларига кўра, гуруч маҳсулотининг минимал нархи Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори”да рўйхатга олинган (“Нукус 2” навли гуруч 4 500 сўм). Максимал нарх эса, Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да кузатилди (“Лазер” навли гуруч 18 000 сўм).
Ўсимлик ёғи 8 400 сўмдан 14 500 сўмгача (литр)
Ўсимлик ёғи маҳсулотларининг кузатув натижасига кўра, минимал нархи Тошкент шаҳрининг “Эски жўва деҳқон бозори”, “Қўйлиқ деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да (маҳаллий пахта ёғи 8 400 сўм) кузатилди. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да (кунгабоқар ёғи 14 500 сўм) кузатилди.
Шакар 5 500 сўмдан 7 000 сўмгача (кг)
Шакар маҳсулотининг кузатув натижасига кўра, минимал нархи Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”, “Фарҳод деҳқон бозори”, “Миробод деҳқон бозори”, “Эски жўва деҳқон бозори” ва “Қўйлиқ деҳқон бозори”да (5 500 сўм) қайд этилди. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да (7 000 сўм) кузатилди.