Энергия ўғриларига қарши бот ишлаб чиқилди

Технология

image

Энергия ресурсларини талон-торож қилинишини олдини олишда жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш мақсадида махсус Telegram-бот ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг расмий саҳифаларида маълум қилинди.

Қайд этилишича, агар кимда ким яшаётган ҳудудида энергетика соҳасига оид бирор-бир қонун бузилишига гувоҳ бўлса, бу ҳақда Бош прокуратура томонидан ишлаб чиқилган махсус Telegram-бот (@EnergonazoratBot)орқали хабар йўлласа бўлади.

Бунинг учун қонун бузилиш ҳолатини суратга олиб, воқеа содир бўлган ҳудуд манзилини Telegram-ботга жўнатиш керак.

“Ўз уйи, маҳалласига бефарқ бўлмаган азиз ватандошлар, жамоатчилик назоратида фаол иштирок этинг. Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилаётган ҳолатни ўз вақтида аниқлашга ҳисса қўшинг”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг