Эндрик топ-5 лига рекордини ўрнатди

Спорт

image

“Лион”нинг 19 ёшли бразилиялик ҳужумчиси Эндрик Европанинг кучли бешлик лигаларида хет-трик қайд этган XXI асрнинг энг ёш бразилиялик футболчиси сифатида тарихга кирди. Бу ҳақда “digisport” нашри хабар берди.  

Ушбу рекорд Франция чемпионатининг 19-тури доирасида “Мец”га қарши баҳсда қайд этилди. Жорий йилнинг 25 январь куни бўлиб ўтган учрашувда “Лион” 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Эндрик 11-, 45+1- ва 87-дақиқаларда гол уриб, ўйиннинг энг яхши футболчисига айланди. 

Шу тариқа, у бразилиялик афсона Роналдо Назарио натижасини ортда қолдирди. Роналдо 1996 йил 26 октябрда, 20 ёшида “Барселона” сафида “Валенсия”га қарши ўйинда (3:2) хет-трик қайд этган эди.

Маълумот учун, жорий мавсумда Эндрикнинг ҳисобида 4 та гол ва 1 та голли узатма бор. Бразилиялик футболчи “Реал Мадрид”дан “Лион” клубига ижара асосида ўтган бўлиб, унинг шартномаси 2026 йил июнь ойигача амал қилади. Француз клуби футболчи маошининг 50 фоизини қопламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

рекорд Эндрик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг