Uzcard ва Humo карталарининг интеграцияси май ойида якунланиши мумкин

Жамият

image

Ўзбекистонда Uzcard ва Humo тўлов тизимларининг банкоматларини интеграция қилиниши мумкин.

Натижада энди Республиканинг барча ҳудудларида, HUMO банкоматларидан UzCard карталари орқали, UzCard банкоматларидан Ҳумо карталари орқали нақд пул ечиш имкони пайдо бўлади. Бу ҳақда бугун, 26 январь куни бўлиб ўтган матбуот анжумани давомида Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов маълум қилди.

Унинг айтишича, банкоматларни интеграция қилиш ишлари 2023 йил май ойигача якунланиши мумкин. 

Маълумот учун, интеграция ишлари 2021 йилда бошланган бўлиб, декабрь ойида HUMO ва UZCARD тўлов тизимларининг ўзаро интеграциялашув биринчи босқичи якунланган эди.

Эслатиб ўтамиз,   республикада HUMO карталарининг ишламай қолиши билан боғлиқ муаммолар тез-тез содир бўлиб туради.


Мақола муаллифи

Теглар

Uzcard Humo интеграция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг