HUMO ва UZCARD терминаллари бирлаштирилди

Жамият

image

HUMO ва UZCARD тўлов тизимлари жорий йилдаги ўзаро интеграциялашувнинг биринчи босқичини якунлади. Бу ҳақда Марказий Банк Матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Шу тариқа ҳар иккала тизим терминалларида тўловларни қабул қилиш амалиёти намойиш этилди. Яқин келажакда кассир томонидан ҳар бир карта учун турли терминалларнинг таклиф қилиниши шарт бўлмайди - савдо ва хизмат нуқталари иккала тўлов тизимига хизмат кўрсатадиган битта аппаратга эга бўлади”, дейилади МБ хабарида.

Қайд этилишича, 2021 йил 27 декабрь куни HUMO ва UZCARD тўлов тизимлари иккала тизим терминалларида тўловларни қабул қилишни намойиш этди. Илгари терминалларда чекловлар мавжуд бўлган бўлса, эндиликда битта терминалда ҳам UZCARD, ҳам HUMO карталарига хизмат кўрсатиш мумкин бўлади.

Бу тўлов тизимларининг ҳамкорлиги бозор эҳтиёжларини янада фаолроқ аниқлаш ва зарур ечимларни тақдим этиш имконини бериши таъкидланган.

Терминал ҳар иккала турдаги карталарни қабул қилишни бошлаши учун уни янгилаш керак. Яқин вақт ичида банкларга бундай янгилашни амалга ошириш учун зарур кўрсатмалар берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

311

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг