Энди жаримани хато ёзган радарлар олиб ташланади
Жамият
−
15 Август 2023
7817Эндиликда Ўзбекистонда тадбиркорлар томонидан ўрнатилган фото ва видео радарлар 5 тадан ортиқ қоидабузарликни хато аниқласа, унга бўлган мулк ҳуқуқи бекор бўлади. Бу республика Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига хусусий секторни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 21 апрелдаги 232-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” ги қарорда назарда тутилган.
Унга кўра, кузатув камералари орқали автоматлаштирилган ахборот тизимига юборилган маълумотлардаги хатоликларнинг умумий сони беш ва ундан ортиқ миқдорни ташкил этcа, тадбиркорлик субъектининг объектга бўлган мулк ҳуқуқи суд орқали бекор қилинади.
Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганини аниқлайдиган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини ўрнатиш ва ишга тушириш муддати 60 кундан 180 кунга узайтирилади.
Йўл ҳаракати қоидабузарликларидан ундирилган жарима суммаси тақсимланишида тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёзли давр 1 йилдан 2 йилга узайтирилади.
LiveБарчаси