Энди Ўзбекистондан Россияга кетаётганлар ўзи билан мева-сабзавотлар олиши мумкин
Олам
−
05 Март 2019 8510 1 дақиқа
Ўзбекистондан Россияга кетаётган йўловчиларга қўл юкида жами 5 килограмгача сабзавот, ҳўл ва қуруқ мева, ёнғоқлар олишга рухсат берилди. Бу ҳақда “Россельхознадзор” Матбуот хизмати хабар берди.
“Россельхознадзор” ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси келишувга эришган.
Унга кўра, бугун, 5 мартдан бошлаб Ўзбекистондан Россияга кетаётган йўловчилар ўзлари билан юқорида айтиб ўтилган маҳсулотларни белгиланган миқдорда олиши мумкин.
Қайд этилишича, рухсат берилиши учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси кафил бўлган.
Live
БарчасиПушкиннинг чевараси оламдан ўтди
07 Февраль