Энди заргарлик буюмларини четга олиб чиқиш имконияти 2 баравар ортади

Жамият

image

Жорий йилнинг 1 декабридан бошлаб Ўзбекистонда 10 минг долларгача бўлган заргарлик буюмларини четга олиб чиқишга рухсат берилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев саноатни ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтди.

Қайд этиш керакки, айни пайтда қадар 5 минг долларгача заргарлик буюмларини чегарадан олиб чиқишга рухсат берилган эди.Шунингдек, йиғилишда заргарликда имкониятлар жуда кенглиги, мамлакатимизда 300 миллион долларлик ички бозор борлиги таъкидланди.

“Бу талабни бемалол ўзимизни маҳаллий заргарлар қондириши мумкин. Шу сабабли уларни қўллаб-қувватлаш учун 1 декабрдан бошлаб: 

- олтин ва кумушга кечиктириб тўлаш учун барча банклар ва Экспортни рағбатлантириш агентлиги кафолатлари қабул қилинади;

- кафолат олиш имконияти якка тартибдаги заргарлар учун ҳам яратилади;

- олтин, кумуш ва заргарлик учун зарур бошқа хом ашёларни қайта ишлаш учун вақтинча олиб кириш ва олиб чиқишда лицензия талаби бекор қилинади;

- заргарлар ишлатадиган қимматбаҳо ва безак тошлари божхона тўловларидан озод қилинади”, деди Президент.

Шу сабабли, тегишли вилоятлар ҳокимларига Самарқанд, Бухоро ва Қўқон шаҳарларида заргарлик савдо ва ишлаб чиқариш мажмуаларини ишга тушириш топширилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

61

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг