Энди йўлларни лойиҳалаштиришда комплекс ёндашув мавжуд бўлади

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёев  йўл хўжалигини бошқариш, йўлларни лойиҳалаш, қуриш ва сақлаш тизимини ислоҳ қилиш юзасидан йиғилишда Вазирлар Маҳкамаси, Транспорт вазирлиги, “Автойўл” қўмитасига автомобиль йўллари соҳасини ривожлантириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Ушбу лойиҳада йўл ва кўприкларни қуриш ва таъмирлаш бўйича уч йиллик туманбай дастурини, йўл корхоналарини молиявий соғломлаштириш ва моддий-техник базасини яхшилашни, йўлларни сақлаш ишларининг бир қисмини хусусий секторга ўтказишни назарда тутиш вазифаси қўйилди.

“Эндиликда йўлларни лойиҳалаштиришда комплекс ёндашув мавжуд бўлади. Яъни, қаерда тўхташ жойи бўлади, қаерда дарахт экилади, ёқилғи қуйиш шохобчаси, техник ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари қаерда жойлашади, деган саволларга лойиҳанинг ўзида тўлиқ жавоб бўлиши керак. Шундан кейингина лойиҳа қабул қилинади”, дейди Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўтган даврда Автомобил йўллари қўмитаси таркибидаги корхоналарга 2 мингдан зиёд янги махсус техникалар харид қилинганлиги ва бунинг ҳисобига 65 минг километр йўллар қурилган ҳамда таъмирланганлиги ҳақда хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг