Ўзбекистонда йўлларни қуриш ва таъмирлашга ажратилган маблағлар 3 баравар ошган
Жамият
−
12 Сентябрь 2023
3326Ўзбекистонда сўнгги олти йилда йўлларни қуриш ва таъмирлашга ажратилаётган маблағлар 3 карра ошган. Бу ҳақда бугун, 12 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев ҳузуридаги йўл хўжалиги соҳасини ислоҳ қилиш бўйича долзарб масалалар юзасидан режлаштирилган йиғилишида сўз борди.
Маълум қилинишича, ўтган даврда Автомобил йўллари қўмитаси таркибидаги корхоналарга 2 мингдан зиёд янги махсус техникалар харид қилинган. Бунинг ҳисобига 65 минг километр йўллар қурилган ҳамда таъмирланган.
Шунингдек, жорий йилнинг ўзида 470 та маҳаллада ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш ишларига 410 миллиард сўм йўналтирилган. 3 мингга яқин маҳалла йўлларига илк бор асфальт ётқизилган, яна 2 мингта маҳалладаги тупроқ йўллар шағал қопламага ўтказилган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 7 ойи давомида 6,1 млрдлик йўллар “қўл учида” таъмирлангани ҳақида хабар берган эдик.