Энди WhatsApp'да жўнатилган хабарларни таҳрирлаш мумкин бўлади

Технология

image

WhatsApp юборилган хабарларни таҳрирлаш имкониятига эга бўлади. Бу ҳақда мессенжер блогида хабар қилинди.

Қайд этилишича, хабарни жўнатишдан кейин хатони тузатиш ёки хатни қайта ёзиш учун “Таҳрирлаш” тугмасини босиб ушлаб туриш керак бўлади. 

Мессенжер блогида келтирилишича, тузатишлар юборилгандан кейин 15 дақиқа ичида амалга оширилиши мумкин.

"Сизнинг суҳбатдошларингиз “Ўзгартирилган” белгисини кўради, лекин қайта кўриб чиқиш тарихини кўра олмайди. Киритилган ўзгаришлар, шунингдек, барча шахсий хабарлар, оммавий ахборот воситалари ва қўнғироқлар охиригача шифрлаш билан ҳимояланган", дейилади хабарда.

Компания янги функция бутун дунё бўйлаб жорий этила бошлаганини ва яқин ҳафталарда у барча фойдаланувчилар учун очиқ бўлишини маълум қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

WhatsApp таҳрирлаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг