Энди вояга етмаганларга жинсий тажовуз қилганлар амнистияга тушмаслиги мумкин

Жамият

image

“Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамалар порталига қўйилди.

Лойиҳада 18 ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш, унга нисбатан зўрлик ишлатиб, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш, фоҳишаликка жалб қилиш ҳамда вояга етмаган шахс тавсифланган порнографик маҳсулотни тайёрлаш учун жавобгарлик кучайтирилмоқда. 

Шунингек, лойиҳада “таъқиб этиш” (stalking) тушунчасига таъриф берилиб, таъқиб этганлик учун ҳам ҳимоя ордери берилиши мумкинлиги белгиланмоқда. Лойиҳада жамоат жойларида шахсга шилқимлик қилиш, қадди-қоматни шаҳвоний мазмунда тасвирлаш, шаҳвоний майлни кўрсатувчи ҳаракатлар қилиш учун жавобгарлик қўшилмоқда.

Қайд этилишича, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига давлат ҳимоясини тақдим этувчи ордер суд томонидан 1 йил муддатгача берилиши ҳам лойиҳага киритилган. Хусусан, лойиҳага кўра вояга етмаганларга нисбатан зўрлик ишлатиб, номусига тегинганлар жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш қўлланилмайди.

Бундан ташқари, Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси номи Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича комиссияси номига, шунингдек, Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия номи Болалар масалалари бўйича комиссия деб ўзгартирилиши белгиланмоқда.

Мазкур қонун лойиҳаси Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган. Муҳокама 26 январга қадар давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

вояга етмаганлар жинсий тажовуз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг