Энди ўзбекистонликлар яна бир мамлакатга визасиз бора олади

Жамият

image

Энди Черногория Республикасига боришда Ўзбекистон фуқароларидан виза талаб этилмайди. Бу ҳақда Тошкентда ўтказилган Ўзбекистон ва Черногория давлатлари туризм тадбиркорларининг икки томонлама очиқ мулоқотида маълум қилинди.

Вазирлик мутасаддилари ва икки давлатнинг туризм компаниялари раҳбарлари иштирок этган тадбирда жорий йилнинг июнь ойидан бошлаб Черногорияга тўғридан-тўғри рейслар амалга оширилиши қайд этилган.

2023 йилда Ўзбекистонга ташриф буюрувчи хорижлик сайёҳлар сони 7 миллиондан ортиши кутилмоқда. Бугунги кунга келиб, мамлакатда 5 мингга яқин туристларни жойлаштириш масканлари фаолият кўрсатмоқда. Республика бўйича сайёҳларни қабул қилувчи ўринлар сони 100 мингдан ортган.  

2022 йилда Ўзбекистонга келган хорижий туристлар сони 5,2 миллион нафарга етиб, туристик хизматлар экспорти 1,6 миллиард АҚШ долларидан ошган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Ўзбекистон фуқаролари 22 та хорижий мамлакатга визасиз кириши мумкинлиги ҳақида маълумот берилганди. Шунингдек, 33 та давлатда ўзбекистонликлар учун соддалаштирилган виза тартиблари ўрнатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Черногория

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг