Энди Трамп судга ҳар куни 10 минг доллар тўлайди 

Олам

image

Нью-Йорк суди кеча, 25 апрель куни АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трампни судга ҳурматсизликда айбдор деб топди. Бу ҳақда Нью-Йорк бош прокурори Летиция Жеймс маълум қилди.  

Бундан ташқари, суд собиқ Америка Президентини “Trump Organization”нинг гумон қилинаётган жиноятлари бўйича тергов доирасида ҳужжатларни тақдим этишдан бош тортгани учун кунига 10 минг доллар тўлашга мажбур қилди. Таъкидланишича, Трамп бу суммани суд талабини бажармагунича тўлайди. 

“Бугун адолат қарор топди. Дональд Трамп ва “Trump Organization”нинг молиявий амалиётлари бўйича терговимиз давом этади, чунки ҳеч ким қонундан устун эмас”, деган Жеймс. 

Маълумот ўрнида, Трампга тегишли компанияга нисбатан тергов кредит олишда яхшироқ шартларга эга бўлиш учун суғурта ҳамда солиқ ставкалари бўйича кўчмас мулк соҳасида турли активларнинг нархлари билан манипуляция қилиниши билан боғлиқ.


Мақола муаллифи

Теглар

суд Трамп

Баҳолаганлар

441

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг