Энди “Тошкент-3” терминалида қилинган қоидабузарликлар учун жарималар транспорт эгасига юборилади

Жамият

image

Маҳаллий авиақатновлар терминали – “Тошкент-3” терминалига кириш йўлагидаги қоидабузарликларни автоматик тарзда қайд этадиган камералар 15 майдан ишга тушади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

Айни пайтда Тошкент аэропортидаги маҳаллий авиақатновлар терминалининг кириш йўлагига ўрнатилган йўл камераларини Ўзбекистоннинг йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимлари билан интеграциялаш ишлари якунланмоқда. 

Шундай қилиб, 2024 йил 15 майдан бошлаб тизим автоматик равишда ишлайди. Кириш йўлагида рухсат этилган тўхташ вақтидан ошиқ турган ҳайдовчилар автоматик равишда жаримага тортилади.

Маълумот учун, терминалга қисқа муддатли кириш енгил автомобиллар учун 5 дақиқагача, сайёҳлик автобуслари ва микроавтобуслар учун 10 дақиқагача бўлган вақтга барчага рухсат этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

терминал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг