Энди тил сертификатини олган ёшларнинг ўқиш пули ҳам қайтарилади
Жамият
−
27 Февраль
10320Ўзбекистонда 2024 йилда чет тилини билиш бўйича халқаро имтиҳондан юқори балл олганларга нафақат имтиҳон харажати, балки олти ойлик ўқиш пули ҳам тўлаб берилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтказилган ёшлар бандлигини таъминлаш мавзусидаги йиғилишда маълум қилинди.
Ушбу йиғилишда ёшларни ишга жойлаштириш, замонавий касб-ҳунарлар ва тадбиркорликка жалб этиш бўйича режалар муҳокама қилинган.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, қишлоқ жойлардаги ўқувчиларнинг ўзлаштириши юқори бўлган 100 та хусусий ўқув марказининг ижара харажатлари 6 ойгача компенсация қилинади ҳамда хусусий курсларда ўқиб, C1 сертификатини олган ёшларга ўқиш харажатлари, немис, француз, корейс, япон ва хитой тиллари бўйича эса B2 даражаси сертификатини олиш харажатлари қопланади.
Шунингдек, янги тартибга кўра, 2024 йилда сертификат олишдаги имтиҳон харажатидан ташқари 6 ойлик ўқиш пули ҳам тўлаб берилади.
Райҳона Улканбаева