Энди Тапалесга бошқача тактика қўллайман – Аҳмадалиев (видео)
Sport
−
19 December 2023 10670 1 minute
Бир неча кун олдин АҚШнинг Аризона штатида мексикалик Кевин Гонсалесга қарши элиминатор жангида қатнашиб, муддатидан аввал ғалабага эришган ўзбекистонлик профессионал боксчи Муроджон Аҳмадалиев Тошкентга қайтди.
Аҳмадалиев 19 декабрь куни соат 02:00 дан ўтиб Тошкент халқаро аэропортида яқинлари, ўзбекистонлик таниқли боксчилар ва ОАВ томонидан қарши олинди. Жумладан, Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлари Тўлқин Қиличев ва Раҳматжон Рўзиоҳунов, профессионал боксчилар Баҳодир Жалолов, Шаҳрам Ғиёсов ва Исроил Мадримовлар Аҳмадалиевни эришилган ғалаба билан табриклади.
“26 декабрь куни Тапалес ва Иноуэ жанг қилади. Ютган боксчига қарши 4 та камар учун жанг қиламан. Мабодо Тапалесга қарши жанг қиладиган бўлсам, энди унга қарши бошқача тайёргарлик ва тактика қўллайман”, дейди Аҳмадалиев.
Маълумот учун, Муроджон Аҳмадалиев профбоксда 13 та жанг ўтказиб, 12 та баҳсда ғалабага эришган. 1 та жангда эса филиппинлик Марлон Тапалесга имкониятни бой бериб, ўзига тегишли бўлган WBA ва IBF камарларини бой бериб қўйганди.
Live
All15 November
Zangiotadagi binoda yong'in chiqdi
15 November
Sudan armiyasi nazoratni qayta tikladi
15 November