Энди самолётда уй ҳайвонларининг ҳам жойи бўлади

Бу қизиқ

image

Россия Федерациясининг "Аэрофлот" авиакомпанияси уй ҳайвонларини самолёт салонидаги йўловчи ўриндиғида ташиш хизматини синовдан ўтказди. Бу ҳақда компаниянинг ўзи расмий саҳифаларида хабар берди.

Билдирилишича, янги хизмат тури компаниянинг шахсий рейсларида 2024 йилнинг 20 мартигача синов тариқасида амалда бўлади. Кейинчалик хизматни доимий равишда узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Шунингдек, контейнернинг максимал оғирлиги уй ҳайвонлари билан бирга 15 кг ни ташкил қилиши талаб этилади. Бунда Ҳайвонларга ажратилган қўшимча жой учун тўлов оддий йўловчи билан бир хил миқдорда олинади. Бу эконом, комфорт ва бизнес классдаги жойларнинг ҳар иккисида ҳам қўлланилиши мумкин.

Ушбу хизматда ҳайвонлар контейнерга солинган ҳолда ўриндиқларга жойлаштирилади. Бунда битта йўловчига 1 та контейнер олиб кетишга рухсат берилади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Италия уй ҳайвонларининг ҳолатини яхшилаш бўйича қонун лойиҳасини кўриб чиққанди. Унга кўра, итлар бошқа оила аъзолари билан тенг равишда черков ва бошқа давлат муассасаларига бориш ҳуқуқига эга бўлади. Истеъфодаги полиция итлари умрбод пенсия олади. Шунингдек, қонун лойиҳасида уй ҳайвонини эгаларидан ажратиш тақиқланади: агар эгаси вафот этса, ҳайвонлар қариндошлари томонидан боқилиши керак.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия самолёт ҳайвонлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг