Энди роликлар исталган оёқ кийимга ўрнатилади
Бу қизиқ
−
24 Июль 2023
4622Американинг RollWalk компанияси ҳар қандай оёқ кийимга осон ўрнатса бўладиган электр роликларни ишлаб чиқди ва сотувга чиқарди. Бу ҳақда компания ўзининг расмий сайтида маълум қилди.
2.1 кг оғирликка эга алюминий мосламага 300 ватт қувватга эга мотор билан жиҳозланган ва унинг батареяси бир зарядда 22 км юриш имконини беради. Унда 32 км/соат тезликкача чиқиш мумкин. IPX4 стандартига мувофиқ намликдан ҳимоя мавжуд ва бошқарув симсиз пульт ёрдамида амалга оширилади.
Samsung'нинг 18650 аккумулятори роликни янада мустаҳкам қилади. Ғилдираклар эса ускунанинг ажойиб дизайнини таъминлайди.
Сайтда келтирилишича, бир жуфт роликнинг нархи чегирма билан 499 доллар этиб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, Хитойнинг Уртопиа компанияси суҳбатлашиш қобилиятига эга бўлган электр велосипедни тақдим этди.
LiveБарчаси